Бугун 16 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп Байден қабул қарорни бекор қилди ва маҳбусларни АҚШнинг энг оғир қамоқхонасига жўнатди

Трамп Байден қабул қарорни бекор қилди ва маҳбусларни АҚШнинг энг оғир қамоқхонасига жўнатди

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзидан олдинги президент Жо Байден томонидан судланган 37 нафар жиноятчига берилган афвни бекор қилди.

Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) хабар бермоқда.

Янги президентнинг қароридан сўнг, бу маҳбусларнинг аксарияти Колорадо штатидаги ADX Florence федерал қамоқхонасига ўтказилди. Ушбу муассаса ўзининг жуда оғир шароитлари билан машҳур бўлиб, у ерда маҳбуслар кунига 23 соатгача бир кишилик камерада ўтирадилар.

Трамп Байденнинг ўлим жазосини умрбод қамоқ жазосига алмаштириш ҳақидаги қарорини қаттиқ изоҳлаб, маҳбусларга “дўзахга боришни” айтди. Фақат алоҳида тиббий эҳтиёжга эга бўлган бир нечта маҳкумлар учун истисно қилинган.

Нашрнинг ёзишича, АҚШ расмийлари учрашувлар чоғида ADX Florenceда шарт-шароитларни кучайтиришни таклиф қилиб, деразаларнинг мавжудлиги ва озиқ-овқат сифати ўта хавфли жиноятчилар учун жуда қулай эканлигини таъкидлаган.

Март ойида Трамп Байденнинг авф этиш ҳақидаги фармойишлари автоматлаштирилган қурилма томонидан имзолангани учун ҳақиқий эмаслигини айтди.

Киритилди: 10:45 13.10.2025. Ўқилди: 700 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!