Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп АҚШнинг Саудия Арабистонидаги элчихонасига қилинган ҳужумга жавоб қайтаришга ваъда берди

Трамп АҚШнинг Саудия Арабистонидаги элчихонасига қилинган ҳужумга жавоб қайтаришга ваъда берди

Қўшма Штатлар президенти "жавоб қандай бўлишини яқин орада билиб оласиз", дея таъкидлади.

"Биз уларга улкан зарар етказяпмиз. Вашингтон ўз мақсадига эришишга жуда яқин турибди", — дея қўшимча қилди Трамп.

Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Қўшма Штатларнинг Ар-Риёддаги дипломатик ваколатхонасига 2 та дрон билан ҳужум қилинган, шундан сўнг кичик ёнғин юз берган.

Вазирлик етказилган зарар катта эмаслигини билдирган. Ҳужум пайтида элчихонада ҳеч ким бўлмаган, жабрланганлар йўқ.

Шунингдек, АҚШ президенти Доналд Трамп зарурат туғилса, Эронга қуруқлик қўшинлари киритилишини истисно этмади.

Киритилди: Бугун 12:45. Ўқилди: 708 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!