Бугун 1 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп АҚШда сунъий интеллектга 500 миллиард доллар инвестиция киритилишини эълон қилди

A A A
Трамп АҚШда сунъий интеллектга 500 миллиард доллар инвестиция киритилишини эълон қилди

Ушбу маблағни ОpenAI, SoftBank ва Оracle каби компаниялари инвестиция қилади. Трамп ушбу қўшма корхона Stargate деб номланишини эълон қилди ва уни "сунъий интеллект инфратузилмаси тарихдаги энг йирик лойиҳаси" деб атади.

"Stargate сунъий интеллектнинг замонавий авлодини қўллаб-қувватлаш учун жисмоний ва виртуал инфратузилма қуради, жумладан, бутун мамлакат бўйлаб маълумотларни қайта ишлаш марказлари ташкил этилади", деб хабар бермоқда CNN.

Оracle раҳбари Ларри Эллисоннинг айтишича, шундай марказлардан биринчиси ҳозирда Техасда қуриляпти. Stargate лойиҳаси 100 мингдан ортиқ одамни иш билан таъминлаши кутиляпти.

"Менимча, бу давримизнинг энг муҳим лойиҳаси бўлади. Биз буни сизсиз амалга ошира олмасдик, жаноб президент," — деди ОpenAI бош директори Сэм Алтман Трамп билан учрашувда.

Киритилди: 13:06 22.01.2025. Ўқилди: 1214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!