Бугун 8 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Трамп АҚШда бўлиб ўтадиган сайловлар "Исроил тарихидаги энг муҳим кун" бўлишини айтди

Трамп АҚШда бўлиб ўтадиган сайловлар "Исроил тарихидаги энг муҳим кун" бўлишини айтди

Хамаснинг Исроилга ҳужуми бир йиллиги муносабати билан республикачи номзод Дональд Трамп Демократик партиядан номзод Камала Харриснинг эҳтимолий ғалабасини Қуддусга "экзистенциал таҳдид” деб атади.

Бу ҳақда Politico хабар бермоқда.

Трамп АҚШда бўлажак сайловлар "Исроил тарихидаги энг муҳим кун" бўлишини айтди. АҚШ президентлигига номзод, шунингдек, Харриснинг 2024 йилдаги эҳтимолий ғалабасини Исроил учун экзистенциал таҳдид деб атади.

"Агар бу сайловда ғалаба қозона олмасак, бу жуда катта оқибатларга олиб келади", деди у.

АҚШ президентлигига номзод, шунингдек, агар Трамп президент бўлганида 7 октябрь куни содир бўлган ҳужум ҳеч қачон содир бўлмаган бўларди, деди.

"Сўнгги икки йил заифлик зўравонлик ва урушни келтириб чиқаришини исботлади", деди у.

Киритилди: Бугун 14:30. Ўқилди: 537 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!