Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги дастлабки келишув Эроннинг бомбардимон қилинган ядровий иншоотларидан уранни биргаликда қазиб олишни ўз ичига олади.
Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
"Ҳозирги кутилаётган нарса шундаки, биз буни яқин келажакда бошлаймиз. Энди биз буни улар билан биргаликда амалга оширишга келишиб олдик", деб аниқлик киритди у.
Трампнинг сўзларига кўра, Вашингтон билан муҳокама қилинаётган келишув доирасида Теҳрон нафақат ядровий қурол ишлаб чиқишдан, балки сотиб олишдан ҳам воз кечишга рози бўлган. "Улар бунга рози бўлишди. Бошқача қилиб айтганда, агар улар келишувни имзоласалар, ядровий қурол ёки ядровий бомбага эга бўлмаслик, ишлаб чиқмаслик ёки сотиб олмаслик мажбуриятини оладилар", деб таъкидлади Оқ уй раҳбари.
Унинг қўшимча қилишича, Вашингтон ва Теҳрон "назарий жиҳатдан келишув имзолашга яқин".