Бугун 3 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп: "АҚШ таҳдид тўлиқ бартараф этилгунга қадар Эронга қарши миссиясини давом эттиради"

Трамп: "АҚШ таҳдид тўлиқ бартараф этилгунга қадар Эронга қарши миссиясини давом эттиради"

Қўшма Штатлар Эроннинг Америка халқига солаётган таҳдидини бартараф этиш бўйича ўз миссиясини қатъият билан давом эттирмоқда.

АҚШ президенти Дональ Трамп бу ҳақда Вашингтондаги медалларни топшириш маросимида маълум қилди.

"Бугунги кунда АҚШ ҳарбийлари... Ислом Республикаси томонидан юзага келган жиддий таҳдидларни бартараф этиш учун Эрон ичида кенг кўламли жанговар операцияларни давом эттирмоқда. Биз Эроннинг ядровий дастурини доимий равишда йўқ қилмоқдамиз ва уни қайта тиклаш ёки бошқа жойга жойлаштиришга уринишларга йўл қўймаймиз. Биз бу иншоотларга зарба бердик, аммо улар ўзларининг ядровий дастурлари устида ишлашда давом этишди", деб таъкидлади АҚШ президенти.

Киритилди: Бугун 09:20. Ўқилди: 558 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!