Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп АҚШ Нигериядаги ИШИД объектларига зарба берганини маълум қилди

Трамп АҚШ Нигериядаги ИШИД объектларига зарба берганини маълум қилди

АҚШ президенти ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида америкалик ҳарбийлар унинг буйруғи билан Нигериянинг шимоли-ғарбий қисмида ИШИД террорчилик гуруҳига зарбалар берганини ёзди.

Трампнинг айтишича, бу “террорчи ахлатлар” кўп йиллар давомида асосан бегуноҳ насронийларга ҳужум қилиб, уларни шафқатсизларча ўлдириб келган.

"Мен илгари ҳам бу террорчиларни “агар улар насронийларни ўлдиришни тўхтатмаса, бунинг учун жуда катта товон тўлашадан” огоҳлантиргандим, худди шундай бўлди ҳам", — деб ёзди АҚШ президенти.

Киритилди: Бугун 16:57. Ўқилди: 182 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!