Бугун 19 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трамп АҚШ импортига кўзгу тарифларини жорий этишга тайёрланмоқда

Трамп АҚШ импортига кўзгу тарифларини жорий этишга тайёрланмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп республикачи қонунчиларга бугунданоқ бир қатор давлатлар учун кўзгу тарифларини эълон қилишни режалаштираётганини айтди.

Бу ҳақда Reuters агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Трамп шу тариқа Америка импортига савдо ҳамкорлари Америка экспортига қўллайдиган ставкаларга тенг тарифлар жорий этиш ҳақидаги сайловолди ваъдаларини бажариш ниятида.

Айнан қайси давлатлар муҳокама қилинаётгани ҳозирча аниқ эмас. Оқ уй бу маълумотга изоҳ бермади.

Хабар қилинишича, Трамп пайшанба куни Оқ уйда бюджет муҳокамаси чоғида республикачиларга режалари ҳақида гапириб берган.

Трамп шанба куни Канада ва Мексикага 25 фоизлик божлар жорий этишини эълон қилди, бироқ инвесторларнинг норозилигидан кейин уларни кечиктирди.

Киритилди: 00:22 08.02.2025. Ўқилди: 810 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!