Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп: "АҚШ ҳар куни янги тарифлардан 3 миллиард долларгача даромад олади"

Трамп: "АҚШ ҳар куни янги тарифлардан 3 миллиард долларгача даромад олади"

Янги импорт божлари АҚШга ҳар куни 2-3 миллиард доллар даромад келтиради.

Бу ҳақда Америка президенти Дональд Трамп ўз самолёти бортида Оқ уй матбуот ҳавзасидаги журналистлар билан суҳбат чоғида маълум қилган.

"Божлар билан боғлиқ вазият жуда яхши. Инфляция пасайиб бормоқда. Америкаликлар кўпроқ пулга эга, мамлакатда пул кўпроқ. Сўнгги бир-икки ҳафтада биз кунига 2-3 миллиард доллар олмоқдамиз", - деди у.

Киритилди: 12:25 13.04.2025. Ўқилди: 874 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!