АҚШ маъмурияти Ҳормуз бўғози орқали кемалар транзитини осонлаштириш учун мўлжалланган "Озодлик лойиҳаси" операциясини вақтинча тўхтатишга қарор қилди.
Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоқ саҳифаси орқали маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, қарор Эрон битими бўйича музокараларни муваффақиятли якунлаш ва келишувни имзолаш имконияти ҳақида аниқроқ сигналлар пайдо бўлгунча қабул қилинган.
Трамп сўров "Покистон ва бошқа мамлакатлардан" келганини таъкидлади.
"Биз ўзаро келишиб олдикки, тўлиқ блокада сақланиб қолса-да, музокаралар якунланиши ва келишув имзоланиши мумкинми ёки йўқми, кўриш учун "Озодлик лойиҳаси" қисқа муддатга тўхтатилади", дейилади постда.