Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп АҚШ авиация тизимидаги йирик узилишни эскирган ускуналар билан изоҳлади

Трамп АҚШ авиация тизимидаги йирик узилишни эскирган ускуналар билан изоҳлади

Бу ҳақда Fox News хабар берди.

АҚШ президентига кўра, муаммо Федерал авиация бошқармаси (FAA) инфратузилмасининг эскиргани билан боғлиқ бўлиши мумкин; айрим ускуналар тахминан 55 йиллик тарихга эга. Трамп, шунингдек, ушбу ҳодиса киберҳужум ёки сунъий интеллектга алоқадор бўлиши эҳтимоли жуда камлигини таъкидлади.

Президентнинг қўшимча қилишича, уни алмаштириш зарурлиги Конгресс билан аллақачон муҳокама қилинган, бироқ бу ҳали амалга ошмаган.

АҚШ Федерал авиация бошқармаси (FAA) мамлакат бўйлаб барча аэропортлардан парвозларни тўхтатган вақтда АҚШ аэропортлари томон 3100 та самолёт ҳаракатланаётган бўлган, деб ёзмоқда Flightradar24.

Киритилди: 19:29 14.11.2026. Ўқилди: 619 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар