«Америка иқтисодий ривожланиш, инвестициялар ва соф МУВАФФАҚИЯТ натижасида триллионлаб доллар олаётгани туфайли АҚШнинг барча катта ёшли аҳолисига $5 минг миқдорида “Трамп дивиденди” тўланиши режаси танқид қилинмоқда. Аммо бу амалга ошади!
Мен бирор нарса десам, буни чин дилдан айтган бўламан! $5 минглик дивиденд тўланади, чунки мамлакатимиз халқи бунга лойиқ», — деди Трамп.
Трамп, шунингдек, Конгресс қабул қилган йирик қонун лойиҳаси ва ўтган йили ҳарбий хизматчиларга тўланган $1 776 ҳақида мисол келтирди. Унинг таъкидлашича, ҳар икки ҳолатда ҳам лойиҳалар амалга ошишига шубҳа билдирилган, аммо натижада улар ҳаётга татбиқ этилган.