АҚШ президенти бу ҳақда ҳукумат йиғилишида маълум қилди.
"Биз энди наркотеррористларга қуруқликдан ҳам зарбалар бера бошлаймиз. Бу анча осон. Улар қайси йўллардан фойдаланишини биламиз. Улар ҳақида ҳамма нарсани биламиз. Ёвузлар қаерда яшашини биламиз ва биз яқин орада зарбалар беришни бошлаймиз. Наркотик моддаларга алоқадор ва уларни бизнинг мамлакатимизда сотаётган ҳар қандай одам ҳужумга учрайди", — деди Оқ уй раҳбари.
Жорий йилнинг 29 ноябр куни АҚШ президенти Доналд Трамп Венесуела ҳаво ҳудуди “тўлиқ ёпилгани” ҳақида эълон қилган эди.
АҚШ Венесуела ва унинг президентини наркотрафикка кўз юмишда айблаб келади ҳамда наркотик ташиётгани иддао қилинган кемаларга мунтазам равишда зарбалар беради. Венесуела бу айбловларни рад этади ва Вашингтоннинг босимини Мадурони ағдаришга қаратилган уриниш сифатида кўради.