Бугун 22 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп: "Агар Украина таклифни рад этса, у ҳолда янаям кўпроқ худудини йўқотади"

Трамп: "Агар Украина таклифни рад этса, у ҳолда янаям кўпроқ худудини йўқотади"

АҚШ президенти Дональд Трамп жума куни унинг маъмурияти Украинага Оқ уйнинг Россия-Украина урушини тугатиш бўйича 28 банддан иборат режасига рози бўлиши учун келаси пайшанба куни муддат белгилаганини тасдиқлади.

Трамп бу ҳақда Fox News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Менда жуда кўп муддатлар бор эди, лекин агар ҳамма нарса яхши бўлса, муддатлар одатда узайтирилади. Аммо пайшанба - бу охири", деди у.

Унинг қўшимча қилишича, агар Украина рад этса, “қисқа вақт ичида” янада кўпроқ ҳудудни йўқотади.

Трамп, шунингдек, АҚШ фақат бир нарсадан манфаатдор эканини таъкидлади: “Биз қотиллик тўхтатилишини истаймиз”.

Россия Болтиқбўйи давлатлари ва Европанинг бошқа қисмларига келажакда таҳдид солиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларга жавоб берар экан, Трамп "Россия тўхтатилади", деди. "Улар бошқа уруш қидирмаяпти", дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп белгилаган муддат 27 ноябрга тўғри келади, ўшанда Қўшма Штатлар Шукроналик кунини нишонлайди.

Киритилди: Бугун 09:30. Ўқилди: 1021 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!