АҚШ президенти Дональд Трамп 7 июль, душанба куни, агар Исроил ва ХАМАС ўртасидаги музокаралар муваффақиятли якун топса, Ғаза секторида вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш ҳақида эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда The National нашри Миллий манбаларга таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, музокаралар 6 июль куни Қатар пойтахти Дохада қайта бошланган. Бу музокаралар:
60 кунлик вақтинчалик сулҳ,
10 нафар гаровдаги шахсни озод қилиш,
ва 18 нафар қурбоннинг жасадини қайтаришни ўз ичига олган келишув асосида олиб борилмоқда.
ХАМАС мазкур таклифга ийжобий жавоб берган, ва шу асосда янги музокаралар давом этмоқда. Улар Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Вашингтонга амалга оширадиган ташрифи арафасида ўтмоқда.
The National манбаларининг қайд этишича, ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги қарор Дохадаги музокараларда якунли келишувга эришиш имкониятига боғлиқ бўлади. Агар тарафлар барча параметрлар бўйича келишувга етиша олса, Трамп:
вақтинчалик ўт очишни тўхтатишни эълон қилиши,
ХАМАСни қуролларини ташлашга ва барча гаровдагиларни озод қилишга чақириши мумкин.
Музокаралар натижалари ва Трампнинг расмий баёноти кутилаяпти.