Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп 11 июль куни тошқиндан зарар кўрган Техасга боришни режалаштирмоқда

Трамп 11 июль куни тошқиндан зарар кўрган Техасга боришни режалаштирмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп 11 июль куни Техаснинг энг кўп зарар кўрган ҳудудларига боришни режалаштираётганини айтди.

У зудлик билан штатга боришга тайёрлигини, бироқ маҳаллий ҳокимиятга аралашишни истамаслигини айтди.

CNN аввалроқ 80 киши, жумладан 28 бола ўлганини хабар қилган эди. Губернатор Грег Эбботга кўра, камида 41 киши бедарак йўқолган.

Сув тошқинига кучли ёмғир сабаб бўлган. Округ судьяси Роберт Келлининг айтишича, расмийлар оқибатлар кўламини олдиндан кўра олмагани учун олдиндан эвакуация қилмаган. Миллий об-ҳаво хизмати Гвадалупе дарёси қирғоқларидан тошиб кетишидан уч соат олдин огоҳлантириш юборганини айтди.

Киритилди: 11:35 07.07.2025. Ўқилди: 493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!