Мажбурий ижро бюросининг Тойлоқ тумани бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг 2025 йил 10 июндаги ижро ҳужжатига кўра, жавобгар Ш.Л.нинг тарбиясида бўлган 2019 йил 25 июнда туғилган Д. исмли фарзандни даъвогар Х.М.нинг тарбиясига олиб бериш белгиланган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида фуқаро Ш.Л.га болани онасига топшириш ва суд қарорини бажариш лозимлиги тушунтирилган.
Бироқ, қайсар ота болани онасига беришни истамаслигини билдирган.
Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тушунтириш ишларидан сўнг отадан бола олиб, онасига соғ-саломат топширилди.