Бугун 19 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Товуқ шўрва бемор аҳволини енгиллаштириши илмий исботланди

Товуқ шўрва бемор аҳволини енгиллаштириши илмий исботланди

Товуқ гўштидан шўрва азалдан беморлар учун дори воситаси бўлиб келган. Кўпгина маданиятларда у шамоллаш ва грипп учун шифобаҳш восита саналади.

Ғарбий Шотландия университети соғлиқни сақлаш фанлари факультети катта ўқитувчиси Сандра Лукас ва унинг ҳамкасблари шўрванинг шамоллаш, грипп ва COVID-19 каби ўткир респиратор инфекцияларни даволашдаги ўрни ҳақидаги илмий далилларни ўрганди.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, шўрва истеъмол қилган одамлар истеъмол қилмаганларга қараганда 2,5 кун тезроқ тузалиб кетишди. Бурун битиши, томоқ оғриғи ва чарчоқ каби аломатлар камайди. Демак, товуқ шўрва ҳаддан ташқари фаол иммунитет реакциясини тинчлантиришга ёрдам беради, бу эса аломатларни енгиллаштиради ва тикланишни тезлаштиради.

Товуқ шўрвага саримсоқ, пиёз, занжабил ва кўкатлар қўшсангиз, яллиғланишга ва микробларга қарши, иммунитетни қўллаб-қувватловчи хусусиятлари ортади. Балғам кўчиради, томоқ оғриғини юмшатади ва касаллик пайтида умумий аҳволни яхшилайди.

Албатта, шўрва дори ўрнини боса олмайди. Аммо беморларга ўзини яхши ҳис қилиш қўшимча малҳам бўлади.

Киритилди: 06:16 18.07.2025. Ўқилди: 730 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!