Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкентнинг яна бир кўчаси вақтинча ёпилади

Тошкентнинг яна бир кўчаси вақтинча ёпилади

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида Туркқўрғон кўчасининг бир қисми ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 13 апрель кунидан 25 апрель кунига қадар Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан доимий таъминлаш мақсадида Кичик ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб Туркқўрғон кўчаси кесишмасидан Хуршида кўчаси кесишмасигача бўлган қисмида 35 кВли юқори кучланишли ерости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Шу сабабли, Туркқўрғон кўчасининг ушбу қисмида автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади. Ҳаракат ҳар икки йўналишда йўлнинг битта томони орқали амалга оширилади.

Тошкентнинг яна бир кўчаси вақтинча ёпилади

Киритилди: 15:38 13.04.2025. Ўқилди: 835 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!