Бугун 8 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентнинг Олмазор туманидаги кўчанинг бир қисми сентябргача ёпилди

Тошкентнинг Олмазор туманидаги кўчанинг бир қисми сентябргача ёпилди

Олмазор туманидаги Қорасарой кўчасининг Абдулла Қодирий кўчасидан Нурафшон кўчаси билан кесишган жойигача бўлган қисми сентябрь ойигача транспорт воситалари учун ёпилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Олмазор туманидаги Қорасарой кўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Маълумотларга кўра, ишларни бажариш муддати шу йилнинг 2 апрелдан сентябрь ойигача белгиланган.

"Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланиб, ўз йўлларини олдиндан режалаштириш тавсия этилади", — дейилади хабарда.
Киритилди: 18:20 01.04.2025. Ўқилди: 491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!