Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентнинг иккита ҳудудида газ ва электр таъминоти вақтинча ўчирилади

Тошкентнинг иккита ҳудудида газ ва электр таъминоти вақтинча ўчирилади

Таъмирлаш ишлари туфайли Бектемир ва Янгиҳаёт туманларининг айрим ҳудудларига 24 апрел куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Бектемир тумани (соат 10:00 дан 16:00 гача):

аҳоли истеъмолчилар — “Олтинтопган” МФЙ Баркамол кўчасидаги 230 та хонадон;
улгуржи истеъмолчилар — 16 та.
Янгиҳаёт тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача):

аҳоли истеъмолчилар — “Навқирон” МФЙ Сергели 1-мавзе кўп қаватли уйларидаги 178 та хонадон;
“Олчазор” МФЙ Лутфикор кўчасидаги 163 та ерли хонадон;
улгуржи истеъмолчилар — 4 та.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Шунингдек, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 24 апрел куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

Бектемир тумани — “Мусаффо”, “Нурли йўл” ҳамда “Соҳил” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 13:00 гача.

Киритилди: 09:44 24.04.2024. Ўқилди: 614 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!