Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади

Тошкентнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади

Ўзбекистон ва 🇶🇦Қатар миллий терма жамоалари ўртасида футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаши ўйини ўтказилиши муносабати билан 10-июн куни соат 16:00 дан тадбир тўлиқ тугагунга қадар ёпилади.

❓Қайси кўчалар?

Қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади:

📍 Чилонзор ва Чўпонота кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота кўчаси бўйлаб, Чўпонота ва Қатортол кўчалари кесишган чорраҳагача бўлган қисми;
📍 Чилонзор ва ТХАЙ кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор кўчаси бўйлаб, Чилонзор ва Муқимий кўчалари кесишган чорраҳагача бўлган қисми;
📍 Бунёдкор иккинчи даражали кўчаси: ТХАЙдан Муқимий кўчасигача бўлган қисми.

Қуйидаги кўчаларда эса қисман чекланади:

📍 Алишер Навоий—Фурқат кўчалари чорраҳасидан;
📍 Себзор—Ганга кўпригидан Фурқат кўчаси туннелга тушишдан;
📍 Зарқайнар кўчаси туннелга тушишдан;
📍 Бунёдкор кўчаси Камолон кўприги остидан;
📍 Бунёдкор кўчаси 2-даражали асосий йўлга чиқиш Озарбайжон элчихонаси асосий йўлга чиқишдан;
📍 Қатортол—Чўпонота кўчалари чорраҳасидан;
📍 Чилонзор—Чўпонота кўчалари чорраҳасидан;
📍 Бунёдкор—ТХАЙ кўчалари чорраҳасидан;
📍 Бунёдкор 2-даражали йўли—Қатортол кўчалари чорраҳасидан;
📍 Чилонзор—Чўпонота кўчалари чорраҳасидан чекланади;
📍 Бунёдкор—Гавҳар кўчалари чорраҳасидан;
📍 ТХАЙ—Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан;
📍 Эркин ЙПХ масканидан оғир юк машиналари чекланади;
📍 Чўпонота—Шота Руставели кўчалари чорраҳасидан;

Ушбу муддатда айланма ва ёндош кўчалардан ҳаракатланиш тавсия этилади.

Киритилди: 12:17 09.06.2025. Ўқилди: 521 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!