Тошкентдан Урганч ва Нукусга рейслар халқаро терминал орқали учиб кетади.
Бу ўзгариш бугун Осиё чемпиони бўган Ўзбекистон футбол терма жамоасини кутиб олиш маросими ўтказилиши билан боғлиқ.
“HY057 ва HY017 авиақатновлари Тошкент аэропортининг Халқаро терминалидан (Терминал 2) жўнаб кетиш жадвали бўйича амалга оширилади”, дейилади авиакомпания хабарида.
Йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш Тошкент аэропортининг Халқаро терминалида 12-14 устунларида амалга оширилади.