Бугун 23 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкентдан Ал-Айнга янги мунтазам рейслар йўлга қўйилди

Тошкентдан Ал-Айнга янги мунтазам рейслар йўлга қўйилди

Ўзбекистон туризм ва авиация соҳасида яна бир янгилик — жорий йил 22 сентябрь куни Тошкентдан Ал-Айнга янги мунтазам рейслар йўлга қўйилди. EASYBOOKING компанияси Air Samarkand билан ҳамкорликда ишга туширган ушбу Rotana Jet-oson логоси билан машҳур бўлган эксклюзив рейси энди йўловчиларимизга янги ва қулай имкониятларни ҳадя этиш билан бирга, балки икки шаҳар ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни ҳам ривожлантиради.

Ал-Айн Бирлашган Араб Амирликларининг тўртинчи йирик шаҳри бўлиб, у мамлакатнинг маданий меросида муҳим ўрин эгаллайди. Ушбу шаҳар чўлнинг ўртасида жойлашган бўлиб, ҳақиқий оазис сифатида танилган. Ал-Айннинг ям-яшил боғлари ва фавворалари, шунингдек, тарихий обидалар, масалан, Ал-Жаҳили форти ва машҳур Ал-Айн оазиси, уни сайёҳлар учун жозибадор жойга айлантиради. Ал-Айн, шунингдек, турли маданий тадбирлар ва фестивалар ўтказиладиган марказ сифатида ҳам танилган, бу эса уни нафақат тарихий, балки замонавий маданият нуқтаи назаридан ҳам қизиқарли қилади.

«Биз учун энг катта қадрият бу аввало бизни танлаган ҳар бир инсон учун энг яхши таассурот ва тажрибаларни тақдим этишдир, — деди EASYBOOKING бош директори Одил Хасанов. — Юқори сифат стандартларини ўрнатиш, саёҳатни қулайлаштириш орқалигина биз ўз қадриятларимизга содиқ қола оламиз, албатта! Шу ўринда, айтиб ўтишим керак, AIR Samarkand ва Rotana Hotels билан ҳамкорлик ўзига хос ва юқори сифатли хизматлар кўрсатишда янги имкониятлар очади».

Сайёҳлик хизматлари бозори етакчиси ҳисобланган EASYBOOKING саёҳат пакети ичида қатор қулайликларни тақдим этмоқда. 7 кунлик ушбу тур парвозлар, тезкор ва қулай трансферлар, суғурта ҳамда аъло даражадаги хизмат кўрсатиш ва ҳашаматли хоналари билан машҳур бўлган Rotana Hotels тармоғининг энг яхши меҳмонхоналарини ўз ичига олган эксклюзив пакетдир. Парвозларнинг дастлабки босқичида рейслар ҳафтада бир марта якшанба кунлари амалга оширилади.


Чипталар ва пакетли саёҳатларни EasyBooking тармоғидаги агентликлардан ёки easybooking.uz веб-сайтидан олиш мумкин.

Киритилди: Бугун 15:46. Ўқилди: 297 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!