2026 йил 5 май куни соат 16:25 атрофида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Маълумотларга кўра, “Equinox” ҳайдовчиси соғлиги ёмонлашгани сабабли бошқарувни йўқотиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган бир нечта автомобилларга урилиб кетган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ, 15 та транспорт воситаси шикастланган. Ҳайдовчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.