Бугун 20 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентдаги "Янгиобод" бозори бузилмайди, балки...

Тошкентдаги "Янгиобод" бозори бузилмайди, балки...

Тошкент шаҳар ҳокимлигига кўра, бозорнинг одатий кўриниши, ихтисослашуви ва ўзига хос муҳити сақлаб қолинади.

Янгиланиш доирасида ҳудуд ободонлаштирилади, санитария ва хавфсизлик шароитлари яхшиланади, қулай йўлаклар, инфратузилма ва автотураргоҳлар ташкил этилади.

Асосийси, бозорда ишлаётган сотувчилар ўз савдо жойларини сақлаб қолади.

"Айни пайтда бозорни янгилаш концепцияси ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳа кейинчалик жамоатчилик муҳокамасига қўйилади, аҳоли ва тадбиркорлар ўз фикр ва таклифларини билдириши мумкин бўлади.", дейилади ҳокимлик хабарида.

Киритилди: 15:11 18.08.2026. Ўқилди: 1810 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!