“Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг хабар беришича, Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи яна 22 та автобус йўналишида хизмат кўрсатиш брутто-шартнома асосида амалга оширилади. Бу билан улардан талаб қилинадиган кунлик режа бекор қилинди.
2023 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб 26, 91, 96, 109, 123, 199, 1, 3, 15, 33, 35, 42, 127, 157, 158, 34, 56, 105, 134, 135, 150 ва 117-сонли автобус йўналишларида хизмат кўрсатиш янги турдаги брутто-шартнома асосида амалга оширила бошланди.
Маълумот ўрнида, брутто-шартномалар йўловчи ташишни ташкил этиш модели бўлиб, унда барча тушумлар шаҳар бюджетининг махсус ҳисобрақамига ўтказилади ва шаҳар маъмурияти ташувчига йўналишлар бўйича ташувларни амалга оширгани учун бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг сифатини назорат қилиш шарти билан ҳақ тўлайди.