Бугун 27 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентдаги хусусий клиникада эркак танишини пичоқлаб ўлдирди

Тошкентдаги хусусий клиникада эркак танишини пичоқлаб ўлдирди

Тошкент вилоятида хусусий клиникада танишини пичоқлаб ўлдирган эркак 15 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Миллар” дастури хабар берди.

Аниқланишича, 2022 йилда Тошкент вилоятида икки ҳайдовчи ЙТҲ содир этган. Айбланувчи елкасидан жароҳат олган. 2024 йилнинг ёзида айбланувчининг олдига ЙТҲ иштирокчиларидан бирининг таниши келиб, бу иш бўйича апелляция шикояти бермасликни сўраган. Айбланувчи ва таниш шахс ўртасида жанжал келиб чиққан ва айбланувчи учрашишни таклиф қилган.

Учрашув жойига қўли шикастланган эркак пичоқ олиб келган ва танишига ҳужум қилган. Эркак қочиб энг яқин клиникага борган. Аммо шифохона ичида эркак уни қувиб етиб олиб, танасининг турли қисмига пичоқ санчган. Жабрланувчи шифокорларнинг уринишларига қарамай воқеа жойида вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди ушбу шахсни 97-модда 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан 15 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Киритилди: Бугун 10:55. Ўқилди: 777 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!