Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентдаги «Хонободтепа» хароб этилди: қурилиш 27 млрд сўмлик зарар келтирди

Тошкентдаги «Хонободтепа» хароб этилди: қурилиш 27 млрд сўмлик зарар келтирди

Қадимий «Хонободтепа» ёдгорлигида ноқонуний қурилиш ишлари олиб борилиб, давлатга катта моддий зарар етказилди. Бош прокуратура маълумотига кўра, қурилиш пайтида ёдгорлик тўғридан-тўғри бузилган.

Маълум бўлишича, канализация қувурлари тортилган пайтда 257 метр узунликдаги қувур тарихий объект ҳудудидан ўтказилган. Бундан 1000 куб метрга яқин тупроқ бузилиб, 27 млрд сўмлик моддий зарар келтирилган. Шунингдек, махсус техника билан яна 160 куб метр ер кавланиб, қўшимча 4,5 млрд сўмлик зарар аниқланган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Бош прокуратура хабарига кўра, айбдор шахслар 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Таъкидланишича, «Хонободтепа» — Тошкентдаги муҳим археологик ёдгорликлардан бири бўлиб, минг йилдан зиёд тарихга эга. Унинг шикастланиши фуқаролар ва тарихчилар ўртасида жиддий эътирозларга сабаб бўлди.

Аввалроқ Самарқанддаги кўчалардан бирига Рим» номи берилгани ҳақида ҳам хабар қилинган эди.

Киритилди: 16:44 26.06.2025. Ўқилди: 801 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!