Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 7-Маслаҳат учрашувида сўзга чиққан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тарихий қарор қабул қилингани ҳақида хабар берди.
Давлат раҳбари Озарбайжоннинг ушбу форматга тўлақонли иштирокчи сифатида қўшилиши тўғрисида эълон қилди. Унинг таъкидлашича, бу стратегик қадам умумий тарих, қариндошлик ришталари, маънавий ва маданий яқинлик билан узвий боғланган халқларимиз манфаатларига тўлиқ мос келади.