Бугун, 4 май куни соат 15:50 да Тошкент вилояти, Тошкент тумани, "Ифтихор" МФЙ, "Бинокорлар" кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида "112" тизими орқали ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:57 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:22 да қуршаб олинган ва 16:33 да бартараф этилган.
Ёнғинда корхонанинг 90 кв.м майдонида том қисми ва девор қопламаси ёнган.
Ёнғинни бартараф этишга 4 та асосий турдаги ва 1 та қўшимча техника жалб этилган.
Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.