Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги кўчалардан бирида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, чеклов иссиқлик тармоқлари қувурларини янгисига алмаштириш муносабати билан ташкил этилган.
Натижада жорий йилнинг 18- августидан-30-августигача 10 кун муддатга йулнинг ушбу қатнов қисми ёпилади:
• Чилонзор туманида Фарҳод кўчаси Шуҳрат чорраҳасидан Чилонзор метро бекати чорраҳасига қадар.