Тошкент шаҳри, Яккасарой туманидаги Бобур кўчасининг бир қисми автомобиллар ҳаракати учун 18 сентябрдан 15 октябргача вақтинча чекланади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.
Фото: “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ матбуот хизмати
Маълум қилинишича, бунга Бобур кўчаси Шота Руставели кўчаси билан кесишмасидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида 110 кВ ли юқори кучланишли ерости электр узатиш кабел тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши сабаб бўлади.
Шу боис Бобур кўчасининг ушбу қисмида автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.