Бугун 16 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентдаги 300-мактабда ўқувчилар ўртасидаги жанжал юзасидан расмий баёнот берилди

Тошкентдаги 300-мактабда ўқувчилар ўртасидаги жанжал юзасидан расмий баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, Тошкент шаҳридаги 300-умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида содир бўлган можарони акс эттирган видео бўйича Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати баёнот берди.

Маълумотларга кўра, ҳолат 20 сентябрь куни юз берган. Дарсдан сўнг 4-синф ўқувчиси И.А. ва синфдош ўғил болалар ўртасида оғзаки тортишув ортидан жанжал келиб чиққан. Мактаб маъмурияти бу ҳолат ҳақида ҳудудий профилактика инспектори ҳамда мактабга бириктирилган инспектор-психологларга дарҳол хабар берган.

Ўрганиш натижаларига кўра, И.А. билан жанжаллашган ўқувчилар — И.А. ва Э.Ж.нинг ота-оналари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бундай ҳолатларнинг такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида ота-оналар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган. Шунингдек, мактаб директори ва масъул ходимларга нисбатан интизомий чоралар кўрилган.

Киритилди: 13:50 13.10.2025. Ўқилди: 939 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!