Бугун 11 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда йўловчилар бўлган автобусда ёнғин чиқди

Тошкентда йўловчилар бўлган автобусда ёнғин чиқди

Тошкентда 18 декабрь куни Mercedes-Benz йўловчи автобусида ёнғин содир бўлди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Пойтахт ФВБ матбуот хизматининг маълум қилишича, Амир Темур шоҳ кўчасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар соат 21:07 да келиб тушган. Воқеа жойига икки ўт ўчириш ва қутқарув бригадаси юборилган. Улар соат 21:13 да етиб келган ва ёнғинни соат 21:23 да ўчирган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

“Тошшаҳартрансхизмат”нинг билдиришича, 169-сонли йўналишда ҳаракатланувчи ушбу автобус 2013 йилда ишлаб чиқарилган. Ҳайдовчи А.Н. бошқарувидаги автобус Юнусобод тумани Уч қаҳрамон пости яқинидаги айланма йўл олдидаги бекатда тўхтаган вақтда, автобуснинг электр кабелларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган.

Ҳайдовчи автобус салонидаги йўловчиларни туширганидан сўнг, ёнғинни ўчириш учун бирламчи ўт ўчириш мосламаси орқали дастлабки чоралар кўришига қарамай, ёнғин алангага айланган. Шундан сўнг, воқеа жойига ФВВ Ёнғин қутқарув бўлинмаси тезкор гуруҳи чақирилиб, ёнғин қисқа вақтда бартараф этилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Киритилди: 09:56 19.12.2024. Ўқилди: 724 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!