Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида икки юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Millar дастурида хабар қилинди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ 8 апрел куни эрта тонгда содир бўлган. Ўша куни соат 5:34 да Янгиҳаёт тумани ҳудудида Isuzu машинаси ЙТҲга учрагани ва ёнғин келиб чиққани ҳақида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Соат 5:37 да ёнғин қутқарув экипажлари манзилга етиб борган ва ёнғин 5:40 да ўчирилган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёнаётган машинага ҳеч ким яқинлаша олмаган. Оқибатда ундаги икки киши машина ичида қолиб кетиб, ҳалок бўлган.