Бугун 22 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда юк машинаси уриб кетган фуқаро вафот этди

Тошкентда юк машинаси уриб кетган фуқаро вафот этди

Жорий йилнинг 13 апрель куни соат 22:00 ларда Бектемир тумани Хонобод кўчасида 1998 йилда туғилган Д.А. HOWO русумли юк автомашинасини бошқариб кетаётиб, 1969 йилда туғилган пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, фуқаро йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган бўлган. Оқибатда пиёда олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 09:19 14.04.2025. Ўқилди: 1266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!