Жорий йилнинг 6 май куни соат 23:56 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани, Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасида Epica ва Spark русумли автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Тошкент шаҳар ФВБ хабарига кўра, ЙТҲ натижасида Epica русумли автомобиль ёниб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБга маълумот келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 00:06 да етиб бориб, ёнғин соат 00:08 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.