Бугун 6 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда ЙПХ ходимини автомобил капоти устида судраб кетган йигитга жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда ЙПХ ходимини автомобил капоти устида судраб кетган йигитга жиноят иши қўзғатилди

Суриштирувлар давомида аниқланишича, 2001 йилда туғилган ҳайдовчининг автомобилида жами 144 маротаба қоидабузарлик содир этилган. Шулардан 38 тасининг муддати ўтган, 30 таси эса МИБ органларига ўтказилган бўлиб, умумий қарздорлик суммаси 18.090.000 (ўн саккиз миллион тўқсон минг) сўм эканлиги маълум бўлди.

Ҳайдовчи шу куннинг ўзидаёқ қўлга олиниб, унга нисбатан Яшнобод тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Қонунбузарга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 бараваригача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида ҳайдовчи ЙПХ ходимини автомашина капоти устида судраб кетгани акс этган яна бир видео тарқалди.

Ҳодиса 2 ноябр куни Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида содир бўлган. Kun.uz’​​га маълум бўлишича, Gentra ҳайдовчиси аввалига ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмай, ҳаракатни давом эттирган. Сўнгра ходим Gentra’​​нинг ортидан борган ва уни тўхтатиб, ҳайдовчидан ҳужжатларини сўраган. Шу вақтда ҳайдовчи ЙПХ ходимини капот устида бир неча ўн метрга судраб кетган.

Қоидабузар бошқа ҳайдовчилар ёрдамида тўхтатилган.

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошев ҳодиса юзасидан маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолатда инспектор Отабек Маҳмудов жароҳатланмаган, аммо ўша вазиятда унинг ҳаёти хавф остида қолганди.

Киритилди: 22:05 03.11.2025. Ўқилди: 1038 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!