Бугун 8 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Исроил айёрлик ва фитна ишлатмоқда"

"Исроил айёрлик ва фитна ишлатмоқда"

Бу ҳақда Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижани маълум қилди.

“Исроил Эрон ва Яқин Шарқ мамлакатлари, жумладан, Озарбайжон ўртасида можаро қўзғатиш учун айёрлик ва фитна ишлатмоқда.

Аммо бизнинг стратегиямиз қўшниларимиз билан дўстликни сақлаш ва ишончсизликдан қочишдир, агар миллий хавфсизлигимизга уларнинг ҳудудидан таҳдид қилинмаса.

Эроннинг Озарбайжон билан ҳеч қандай муаммоси йўқ. Аммо Озарбайжоннинг Эронга қарши ҳар қандай таҳдидига жавоб берилади.”

Шунингдек, Ларижани “Трамп жазоланиши керак. У бизнинг етакчимиз ва халқимизни ўлдирди. Биз буни жавобсиз қолдирмаймиз”, дея қўшимча қилди.

Киритилди: Бугун 12:25. Ўқилди: 1207 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!