Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда ЙПХ ходимига қўл кўтарган маст ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда ЙПХ ходимига қўл кўтарган маст ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳрида маст ҳолда автомобиль бошқариб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган шахс ИИО ходимига мушт туширди. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошов мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Билдирилишича, жорий йилнинг 30 март куни тунги вақтда Яшнобод туманида «Malibu» ва «Leapmotor» русумли автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Шундан сўнг ҳайдовчилар ўртасида келишмовчилик юзага келган ва «Leapmotor» ҳайдовчиси 102 рақамига мурожаат қилиб, давлат рақам белгисисиз ҳаракатланган «Малибу» ҳайдовчиси авария содир этиб, унга нисбатан қўпол муомалада бўлаётганини маълум қилган.

Ҳодиса жойига етиб келган ЙПХ ходимлари «Malibu» ҳайдовчисини алкотестер орқали текширувдан ўтказмоқчи бўлган. Бироқ ҳайдовчи қонуний талабларга бўйсунмасдан, ходимларга фаол қаршилик кўрсатиб, ҳатто улардан бирининг юзига мушт туширган.

Шундан сўнг ходимлар ўзлари ва атрофдагилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус воситаларни қўллаган ҳолда қонунбузар фуқарони зарарсизлантирган.

Ҳозирда ушбу шахс процессуал тартибда ушланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми ҳамда 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: Бугун 14:10. Ўқилди: 393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!