Интернет тармоғида ҳайдовчи ва ЙПХ инспектори ўртасидаги келишмовчилик акс этган видео тарқамоқда. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат бўйича баёнот берди.
2021 йил 31 июль куни Шайхонтоҳур тумани Лайлиқўрғон кўчасида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл-патрул хизмати инспектори Бегзод Мирзараҳимов томонидан ЙҲҚ қоидабузарликлари учун ўз вақтида жарима тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича махсус тадбир давомида “Cобалт” (давлат рақами 01 Е 636 СA) русумли автомобил тўхтатилди.
Текширув давомида транспорт воситаси ҳайдовчиси 1979 йилда туғилган Комилхон Н. инспекторга нисбатан бетакаллуфона муомалада бўлиб, конструктив суҳбат қилишдан бош тортган. Натижада улар орасида юзага келган келишмовчилик сабабли инспектор муомала маданияти қоидаларини бузган.
Инспекторнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ раҳбарияти томонидан хизмат текшируви тайинланди.