Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Тошкентда Янги йил арчасини безатиш ишлари бошланди (+фото)

A A A
Тошкентда Янги йил арчасини безатиш ишлари бошланди (+фото)

Респбуликанинг бош арчаси ўтган йилги сингари Юнусобод туманидаги "Сайлгоҳ" майдонида ўрнатилмоқда. Арчанинг баландлиги ҳам бу йил ўзгармайди - ўтган йилги сингари 36 метрни ташкил қилади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига мутасаддилар.

Тошкентда Янги йил арчасини безатиш ишлари бошланди (+фото)

Уларнинг айтишича, арчани тўлиқ безатиш ишлари 20 декабрга қадар якунланади. Шунингдек, тез кунда Хитойдан янги инсталляцияларнинг олиб келиниши кутилмоқда.

Тошкентда Янги йил арчасини безатиш ишлари бошланди (+фото)

"Арчанинг бўйи ўтган йилги сингари 36 метр бўлади. Ўйинчоқлар ҳам ўтган йилги миқдорда бўлади. Пандемия туфайли бу йил безак ишларида катта ўзгаришлар қилинмади", - деб хабар қилди арчанинг безатиш ишларига масъул ходимлардан бири.

Тошкентда Янги йил арчасини безатиш ишлари бошланди (+фото)

Катта арчадан ташқари, ҳар доимгидек, бош арчанинг чор атрофига суратга тушишга ишқибозлар учун майдароқ арчалар ҳам ўрнатилмоқда.

Тошкентда Янги йил арчасини безатиш ишлари бошланди (+фото)

Киритилди: 16:05 24.11.2020. Ўқилди: 4739 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!