Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Тошкентда валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси ДХХ ва вилоят ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент тумани ҳудудида жойлашган кийим-кечак савдо бозори ҳудудида ноқонуний валюта олди-сотдиси билан шуғулланиб келган фуқаро А.А., ўзининг яшаш уйда фуқаро С.га жами 4 800 АҚШ долларини 51,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида 15 383 АҚШ доллари, 264 минг Қозоқ тенгеси, 89 минг Россия рубли ва 414,3 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 13:53 25.11.2021. Ўқилди: 1678 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!