Тошкентда 3 кишини чет элга ишга юборишини айтиб фирибгарлик қилган шахс ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.У. фуқаро Д.Н. ва бошқаларнинг ишончига кириб, 3 нафар фуқарони танишлари ёрдамида Буюк Британияга ишга юбориши ва виза олиб бериши эвазига 12 000 АҚШ долларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.