Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентда тўйи куни машинадан танасини чиқариб ҳаракатланган келин-куёв жавобгарликка тортилди

Тошкентда тўйи куни машинадан танасини чиқариб ҳаракатланган келин-куёв жавобгарликка тортилди

Тошкент шаҳрида тўй куни ҳуқуқбузарлик содир этган келин ва куёв жавобгарликка тортилди.

Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, 25 апрел куни соат 22:30 ларда “Бектемир” тўйхонасидан Mercedes-Benz транспорт воситасида уйга қайтаётган келин ҳаракатланаётган машинанинг люкидан, куёв эса орқа чап ойнасидан танасини чиқариб, қоидабузарлик содир этган.

Содир бўлган ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-модда (пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши) билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Шунингдек, ҳайдовчининг автомашинани бошқариш учун тегишли ҳужжатлари бўлмагани сабабли унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси (йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва транспорт воситаси жарима майдонига қўйилган.

Киритилди: 09:36 09.05.2024. Ўқилди: 1352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!