Шаҳар ИИББ хабарига кўра, 25 ёшли ҳайдовчи ўзаро жанжал оқибатида 6 нафар шахс устига автомобиль ҳайдаган.
Натижада 2 киши енгил жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган ва воқеанинг қолган иштирокчилари ИИО ФМБга олиб келинган.
Ҳолат ИИВ раҳбарияти томонидан назоратга олинган ва ҳозирда терговга қадар текширув ўтказилмоқда.