Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети биноларида чипта сотиб олиш учун сайёр кассалар ташкил этилди.
Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Мазкур сайёр кассаларда талабалар темирйўл ҳамда автобус қатновларига чипталарни сотиб олишлари мумкин.
Сайёр кассалар қуйидаги манзилларда ташкил этилган:
Манзил: Олмазор тумани Талабалар шаҳарчаси Университет кўчаси 4-уй.
Манзил: Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси 60-А-уй. Собиқ Тошкент молия институти биноси.