Бугун 4 июль, 2020 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда сингил ўз опасини ўлдириш учун 5 минг долларга қотил ёллади

Тошкентда сингил ўз опасини ўлдириш учун 5 минг долларга қотил ёллади

30 май куни Г.Д. исмли аёл Юнусобод тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унга Ф. исмли бир аёл 5000 доллар эвазига туғишган опасини ўлдиришда ёрдам қилишини ёки шу ишни амалга оширадиган шахсни топишга кўмаклашишини сўраганини билдирган. Бу ҳақда Бош прокуратура «Дарё»га маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 31 май соат 15:00 да Юнусобод тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Ф. исмли аёлнинг ноқонуний қилмишларини фош этиш мақсадида унинг опаси (1967 йилда туғилган, судланмаган, ишсиз) Юнусободдаги уйидан туман ИИБнинг маъмурий биносига олиб келинган. Шундан сўнг Г.Д. қотиллик буюртмачиси бўлган аёлга қўнғироқ қилиб, иш бажарилганини ва пулларни олиб келишини сўраган.

Ўз опасини ўлдириш бўйича буюртма бажарилганлиги эвазига 5000 доллар миқдоридаги пул маблағлари ўрнига Ф. 2000 долларга тенг миқдоридаги тилла буюмларини берган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ф.га нисбатан (1969 йилда туғилган, судланмаган, ишсиз) нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 10:05 03.06.2020. Ўқилди: 8488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!