Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид очилди (+фото)

A A A
Тошкентда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид очилди (+фото)

Президент Чилонзор туманида қурилиши якунига етказилган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжидда бўлди.

2 гектардан зиёд майдонда улкан мажмуа бунёд этилган. Аввалги лойиҳадаги айвон ўрни ҳам масжид биносига қўшилиб, янада кенгайтирилган. Мажмуадан, шунингдек, конференц-зал, ўқув хоналари, таҳорат хона, музей ва бошқалар жой олган. Йўл бўйидаги Сўгалли ота мақбараси таъмирланган. Бетон қолдиқлари чиқариб ташланиб, кўкаламзорлаштирилган.

Шавкат Мирзиёев бу масжид Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номига муносиб бўлганини таъкидлади. Шайх ҳазратларининг илмий меросини ўрганиш, маърифат ва одоб-ахлоқ мавзуларида кўпроқ китоблар чоп этиш, жамиятимиздаги маънавий муҳитни мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар берилди.

Киритилди: 18:35 10.05.2019. Ўқилди: 7455 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!